Корхоналарда ноқулай меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ тўланади
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан “Жамоа шартномалари ва келишувлари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда улар турмуши даражасини оширишнинг асосий омилларидан бири” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ходимларни тиббий кўрикдан бепул ўтказиш, ноқулай меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ тўлаш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, туризм ва соғломлаштиришни ташкил этиш, ходимлар гимнастикасини жорий этиш каби масалалар ҳам кун тартибидан жой олди.