Аёл билан турмуш обод – Юрт обод

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг тутган ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси И.Боситхонова очар экан, Президентимиз ташаббуси билан 1991 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизими давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан доимий равишда қўллаб-қувватланиб, йилдан-йилга такомиллаштирилаётгани ва тизимнинг аёлларимиз ҳаётини янада яхшилаш, оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги ролининг ортиб бораётгани ҳақида сўзлади. Шунингдек, 2013 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси иштирокчиларига Юртбошимизнинг йўллаган табригида ҳам тизим томонидан эришилган ютуқлар эътироф этилиб, кейинги вазифалар белгилаб берилган. И.Боситхонова бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб, бугунги давра суҳбати кейинги ҳамкорлик ишларининг янада мустаҳкам бўлишига замин яратиши ҳақида айтиб ўтди.

Шундан кейин республикамизда аккредитациядан ўтган ОТБ – Осиё тараққиёти банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, USAID – АҚШнинг халқаро ривожланиш дастури каби халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари ва ҳамкорликда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар бу борадаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасида қилинаётган ишлар уларнинг оилада, жамиятда муносиб ўринга эга бўлишларини таъминлашда хизмат қилаётгани таъкидланди. Айниқса, чекка қишлоқларда яшовчи аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, она ва бола саломатлигини асраш, аёлларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича бир қанча муҳим фикрлар янгради.

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 208 та хотин-қизлар қўмиталари, ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, идора ва муассасаларда 41 мингдан зиёд бошланғич ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида қўмиталар иш фаолияти янада жонланиб, тизимнинг аёллар ҳаётидаги амалий ҳиссаси ортиб бораётганини кўришимиз мумкин.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам республикамиздаги халқаро ташкилотлар, давлат ва нодавлат ташкилотларни хотин-қизлар қўмиталарининг барча йўналишларда олиб бораётган фаолиятига кенг жалб этган ҳолда “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда қўмита тизимидаги дастур ва режалар ижросини таъминлашда улар имкониятларидан фойдаланиш, аҳоли турмуш тарзини юксалтириш, аёллар ва оилалар муаммоларини ҳал этишда ижтимоий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда эришилган ютуқларни тарғиб этишдан иборат.

Яна ўқинг:  Умр саодати – яхшилик

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: