Коррупция – тараққиётга тўсиқ

Халқ таълими вазирлигида халқ таълими тизимида коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда бюджет интизомига риоя этиш масаласига бағишланган давра суҳбати видеоселектор шаклида ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ички ишлар, Молия вазирликлари, Бош прокуратура масъул ходимлари, ҳудудий муассаса ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Давра суҳбатида Халқ таълими вазири У.Иноятов, Бош прокуратура прокурори К.Мусошайхов, Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Ж.Абруев ва бошқалар таълим муассасалари фаолиятида коррупция ва иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш чоралари, порахўрлик ва унинг оқибатлари, бюджет интизомига риоя қилиш ва молиявий тартиббузарликларни бартараф этиш масалаларида сўз юритди.

Тошкент молия институти профессори С.Меҳмоновнинг таълим муассасаларида ҳисоб сиёсатини юритишнинг долзарб муаммоларига бағишланган маърузаси ҳисобчи ва иқтисодчилар учун фойдали бўлди. Шунингдек, тадбирни ҳудудий студиялардан кузатиб борган иштирокчилар таълим тизимида учраётган коррупция ва иқтисодий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Шифокорлар қоғозбозлик ўрнига ўз иши билан шуғулланадиган бўлди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: