Нима учун мобил телефон орқали суҳбатда баъзан ўз овозингиз акс-садо беради?

“Мобил телефон орқали мулоқот қилиш чоғида ўз овозингиз акс-садо бериши сабаби нимада?” — деган саволга жавоб топамиз.

Телефон орқали айтилган сўзлар ҳамсуҳбатингиз телефонидаги динамиклар орқали эшитилади, у ердан чиқиб, овоз ўша телефондаги микрофонга ўтади ва сизга қайтиб боради. Симли телефонларда акс-садо, одатда, бир неча миллисония ичида қайтиб кетади ва мулоқотга халал бермайди. Уяли ва интернет телефонияда эса сигналлар қайта ишланиши учун узоқроқ вақт талаб этилади ва акс-садо ўз овозингиздан анча орқада қолиб, суҳбатга халақит қилади.

Бунга қарши акс-садони ўчирувчи алгоритмлар орқали курашишади: улар айтилган товушларни эслаб қолади, уларни жавоб сигналидан қидиради ва, агар топишса, ундан сизнинг овозингизни олиб ташлайди. Бироқ бундай алгоритмлар барча телефонларда ҳам мавжуд эмас ва доим ҳам яхши ишламайди. Шу туфайли, баъзан телефон суҳбати чоғида ўз сўзларингиз акс-садосини эшитасиз.

 

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Калитингиз энди ЙЎҚОЛМАЙДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: