Янги технология сувни тозалайди
Мисрлик олимлар денгиз сувини чучуклаштирувчи янги технологияни яратишди. Унга кўра, тузни ўзига тортадиган мембраналар ва сув буғи бунинг уддасидан чиқади.
Мембранининг таркиби эса селлюлоза атсетатидан ташкил топган. Мембрана нафақат тузни, балки бошқа майда микроорганизмларни ҳам тутиб қолишга қодир. Иккинчи босқичда эса тозаланган сув қайнатилиб, буғ ҳолатига келтирилади. Шундан сўнг у конденсатланиб, қолган барча қолдиқлардан тозаланади. Бундай сув инсон эҳтиёжини тўла қондиришга қодир.