Коллеж ўқувчилари доимий иш ўрнига эга

Бухоро вилояти Когон туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ёшлар ўз танлаган соҳаси бўйича пухта билим олиши, зарур кўникмаларни эгаллаши, малакали мутахассис бўлиб етишиши учун барча шароит яратилган.

Таълим масканида 480 ўқувчи енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш технологияси, компьютер инжиниринги техниги, ер усти транспорт тизимлари ва улардан фойдаланиш, хизмат техникаси ва технологияси, бухгалтерия, электр энергетикаси йўналишлари бўйича таҳсил олмоқда.

Жорий ўқув йилида коллежни 169 ўқувчи тамомлайди. Тегишли корхона ва ташкилотлар билан тузилаётган тўрт томонлама шартномага мувофиқ битирувчилар таълимдан сўнг доимий иш ўрнига эга бўлади.

 

ЎзА

Яна ўқинг:  ХУШ ЗИЙНАТИ КЎП НОМАДУРУР УМР...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: