Юк аравачаларидан фойдаланиш бепул бўлди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК раҳбарияти Тошкент халқаро аэропортида кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш ва йўловчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида аравачаларни тақдим қилиш бўйича гаров тизими 2017 йил 18 февралдан бошлаб бекор қилинади.
Энди ҳар бир йўловчи учиб кетаётганда ҳам, учиб келганда ҳам юк аравачаларини бемалол олиши мумкин.