Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб кадрлар билан ишлаш жараёнларини автоматлаштирмоқда

Кадрлар билан ишлаш жараёнларини автоматлаштиришни самарали ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги базаси асосида, Ўзбекистонда биринчи маротаба “Кадрлар” намунавий ахборот тизими (НАТ) пилот лойиҳа тарзида жорий этилди, мазкур тизим барча давлат органлари тизимларида кадрлар хизматларининг ишларини тизимлаштирадиган ҳамда барча давлат идоралари ходимлари тўғрисидаги маълумотларни бирлаштирадиган Ягона миллий идоралараро ахборот майдони хисобланади.

Мазкур ахборот тизими Меҳнат вазирлигининг барча тасарруфий ташкилотларида ва Электрон ҳукумат тизимида синовдан ўтказилди. Бугунги кунда ушбу тизимга 85 та вазирлик ва идоралар уланган, кейинчалик эса “Кадрлар” НАТдан мамлакатнинг икки юз мингдан ортиқ давлат ташкилотлари фойдаланиши режалаштирилмоқда.

Ушбу янги ахборот тизими ўз ичига бир неча қисмларни ёки кичик тизимларни қамраб олган жумладан, “Кадрлар менежменти”, “Вакант жойлар миллий базаси”, “Кадрларга доир сўровнома-маълумотлар базаси”, “Кадрларга доир сўровнома-маълумотлар реестри” ва бошқалар.

Ахборот тизими Миллий кадрлар портали билан ўзаро боғланган, вазирлик томонидан фойдаланиладиган барча ахборот тизимларига, ягона кириш жойидан фойдаланган ҳолда Вакант жойлар миллий базасига ҳисоботлар тақдим этишни ҳам таъминлайди.

Шунингдек, ушбу янги ахборот тизимидан республиканинг барча ҳудудларида фойдаланиш имконияти яратилган ва фойдаланувчининг ихтиёрига кўра фойдаланиш тилини танлаш ҳамда порталда рўйхатдан ўтишда фойдаланувчига СМС орқали хабар етказиш йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, тизим идоралараро ҳамкорликни ҳамда “Eлектрон ҳукумат”, Меҳнат вазирлигининг “Меҳнат бозори” тизими ва бошқа миллий тизимлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Ахборот тизимини жорий этиш ижобий, иқтисодий самара олишга қаратилган бўлиб, бугунги кундаги вазиятдан ва вазирликнинг истиқболдаги вазифалари талабидан келиб чиқиб, мазкур ахборот тизимининг вазифалари кенгайтирилади ва такомиллаштирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат вазирлиги Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: