Оилавий поликлиникалар Дамас автомашинаси билан таъминланади
Пойтахтимиздаги ҳар бир оилавий поликлиника шаҳар ҳокимлиги томонидан 4 тадан Дамас автомобили билан таъминланади. Бу ҳақда ҳоким ўринбосари, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимова маълум қилди.
Ҳозирда Тошкент шаҳрида 60 та оилавий поликлиника фаолият олиб бормоқда. Яқин вақт ичида уларнинг ҳар бири иккитадан автомобил билан таъминланса, яна иккитадан машина йил давомида тақдим этилади.