Янги банк ташкил этилади
Юртимизда янги – “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки ташкил этилади.
Бундан кўзланган мақсад экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.