Китоблар – тарих гувоҳлари

“Тарихий Рашидий” китобини ўқиб…

Инсонга энг яхши совға менинг назаримда китобдир. Зеро, яхши китоб ўқиш мобайнида инсон маънавий ҳордиқ чиқариш билан бирга, янги-янги билимларни ўрганади. Айниқса, бу тарихий китоб бўлса, у бизга ўз тарихимиз ва аждодларимиз тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишимизга ёрдам беради. Яқиндагина менга совға қилинган ана шундай китоблардан бири “Тарихи Рашидий” китоби бўлди.

Бу китобни менга Бобур жамғармаси раҳбари, Бобур ва бобурийлар ҳақида дунё кутубхоналаридан маълумот олиб келиб, ўзбек тилига таржима қилдириб ушбу китобларни минглаб нусхаларда чоп эттираётган инсон Зокиржон Машрабов совға қилди. Бу инсон Ўзбекистонга Бобур хокининг қайтариб олиб келиниши ва Андижонда мақбара бунёд этилишига бош-қош бўлган.

Китоб жуда серҳашам, чиройли қилиб ишланган эди. Тарихчи олим бўлмасамда уни диққат билан ўқиб чиқдим. Китобда Марказий Осиё мамлакатлари тарихига оид бир-биридан қизиқ маълумотлар эътиборимни торт­ди. Муаллиф тарихий шахсларнинг исми-шарифлари, туғилган саналари, эришган зафарлари ёки йўл қўйган хатолари ҳақида батафсил баён қилган.

Бобурнинг жияни Муҳаммад Ҳайдар Мирзо “Тарихи Рашидий” номли китобида Туғлиқ Темурхон давридан Ҳумоюн подшоҳ давригача бўлган уруш силсилалари, жангу жадаллар, ҳийлаю найранглар бир-бир баён қилинади.

Мен ушбу китоб орқали ўша даврдаги Марказий Осиё табиати, об-ҳавоси, боғу роғлари, дарёлар, тоғу чўллари, ҳайвонот ва наботот олами ҳақида ўзим кутгандан ҳам ортиқ маълумотларга эга бўлдим.

Китобда Андижон, Фарғона, Ўзган, Ёрканд, Самарқанд, Оқсув, Ахсикат, Косон каби шаҳарлар жуда кўп тилга олинган. Айниқса, Андижон, Оқсув ва Фарғона муаллиф томонидан жуда кўп ва хўп таърифланган.

Шунингдек, асарда ўша давр работлари ҳақида ҳам бир қанча муҳим маълумотлар бор. Китобда уларнинг айримлари жуда обод бўлса, баъзилари оддий, кечалари йўловчилар тунайдиган макон эканлиги баён қилинади. Эътиборлиси, шу даврдан қолган тош работлар ҳозиргача сақланиб қолинган.

Хуллас, ушбу қимматбаҳо китобни қайси соҳа мутахассиси мутолаа қилмасин ўзи учун зарур маълумотларга эга бўлади.

Яна ўқинг:  Saodatim – yurtim kamoli bilan

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: