“Ҳикматлар йўлини тутгил…”

Ташналикка оз совуқ сув бўлгай даво,

Илиқ сувнинг кўплиги ҳам бермас шифо.

Ичкиликка музни кўп ишлатган ёмон.

Чунки, андин асабларинг топгай зиён.

Сув ичмагил эсинг бўлса егач таом,

Ташна бўлиб чиққач ҳатто тушиб ҳаммом.

Зарурат гар талаб этса, куйса юрак,

Шундагина сувни тановвул эт андак,

Барча таом йўл топдими ҳазми томон,

Аста-секин паст қоринга тушган замон.

Майли, шунда ичкинг келса сув ва шароб,

Қонгунча ич, тўйгунча ич, бўлса сероб.

Абу Али ибн Сино

Овқатнинг кўп-ками соғлигим хароб-

Қилмасун деганлар, меъёрда ер.

Абдураҳмон Жомий

Сиҳат тиласанг кам е,

Иззат тиласанг кам де.

Оз еган оз йиқилур.

Алишер Навоий

Ҳикматлар йўлини тутгилу маҳкам,

Аччиқ нарсалардан кам е, жуда кам.

Кўп есанг тезгина қариб қоласан,

Куч-қувват йўқолиб чарчаб толасан.

Агар ўз жонингга бўлмасанг душман,

Шўр нарсалардан кам е, кам егил сан.

Кўп есанг баданинг озиб кетади,

Равшан кўзингга ҳам нуқсон етади..

Ҳикмат қонунидан бўйин товлама,

Ширинлик кўп ема ва сўроғлама.

Ҳарорат кўпайиб ундан ўша он.

Жонинг оғриб, юрак бўлур нотавон.

Қовун билан бирга емагил асал,

Гар есанг албатта бўлурсан касал.

Анжир билан сутни аралаш қилма,

Зарардан ўз-ўзинг бағрингни тилма.

Ема момақаймоқ билан саримсоқ,

Ҳам товуқ тухмига қўшмагин пишлоқ.

Узум бирла калла гўштини зинҳор,

Бирга қўшиб ҳеч вақт қилма ихтиёр.

Ҳар кимки қатиққа бақлажон қўшар,

Касаллик домига албатта тушар.

Ҳикматни ҳар кимса билса оз-моз,

Каптар гўшти билан емагай пиёз,

Бедана билан ҳам емоқ жоизмас,

Есанг ундан зарар оз эмас.

Соғлигинг йўлига қўйибсан қадам,

Сут билан балиқни айлама ҳамдам.

Сенга айтсам ундан бешак, бегумон,

Қорасон касали бўлур намоён.

Юсуфий

Мақсадни ҳосил қилолмас бемашаққат ҳеч киши,

Токи чекмай очликни на билур нон қадрини

Ҳувайдо

Саломат ҒОЙИБНАЗАРОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  КУЗ ВА ҚИШ МАВСУМИ: ЎТКИР РЕСПИРАТОР ИНФЕКЦИЯЛАР АВЖ ОЛМАСЛИГИНИНГ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: