Иккала тизза нега қақшаб оғрийди?

«Иккала тиззам қақшаб оғрийди, нима қилсам бу азобдан қутуламан», деб шикоят қилувчилар кўп. Бу ҳолат кўпинча қарияларда ва аёлларда учрайди. Бу оғриқларнинг сабаблари иккала тиззада моддалар алмашинуви бузилиши, кальций тузлари тўпланиши, зах жойларда узоқ ишлаш, лат ейиши каби ҳолатлардир.


Қандай белгилар билан намоён бўлади? Бундай беморлар қийналиб ўтириб туришади, узоқ юра олишмайди ёки оқсоқланиб юришади, юрганда иккала оёқ тош осгандек оғирлашиб боради, чордана қуриб ўтирганда увишиб қолади, баъзан мускуллар тортишиб, қотиб қолади. Бундай беморларда, айниқса, аёлларда оёқ томирлари варикоз типда кенгаяди, оёқлари шишади. Улар иккала оёқнинг совуқ тортишидан шикоят қилишади, ёзда ҳам иссиқ пайпоқ кийиб юришади. Иккала оёққа иссиқ жуда ёқади ва оғриқларни ҳам камайтиради. Бироқ оёқ томирларида варикоз кенгайиш ва шишлар бўлса, иссиқлик муолажалари мумкин эмас.

Нима қилиш лозим? Бемор врач томонидан текширувдан ўтказилиши ва бу касалликнинг сабаби аниқланиши керак. Иккала тизза рақамли рентген ёрдамида текширилади, қонда лаборатор текширувлар қилинади. Кўп ҳолларда компьютер томография шарт бўлмайди. Баъзида ҳамма текширувлар тоза чиқади, бироқ иккала тизза қақшаб оғрийверади. Бундай беморлар врач текширувидан ўтгач, радон ёки олтингугурт ваннали санаторийларга боришса, иссиқ қумга кўмилишса, тузалиб кетишади. Катта ёшга етганда тизза оғриқларига учрамаслик учун ёшлик даврида спорт билан шуғулланиш керак.

Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ,

тиббиёт фанлари доктори,

профессор

Яна ўқинг:  Автопойга ғолиблари аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: