Симсиз чангютгич
Янги “CordZero Handstick” симсиз чангютгичининг “Smart Inverter Motor (СБ)” узатмаси юқори даражадаги тортиб олиш кучини таъминлайди.
У самолёт двигателидан 16 маротаба тез айланади ҳамда 3D турбовентиляторга кучли ҳаво оқимини яратиш имконини беради.
Мазкур қурилма двигатели кучли ҳаво оқимини ҳосил қилиб, улар хонани майда чанглардан анча самарали тозалайди. Чангютгичнинг яхшиланган 5-поғонали фильтрлаш тизими тозалаш ишлари давомида пайдо бўладиган чангни кўпроқ йўқотиш имконини беради. Бундан ташқари, иккита ечиладиган литий-ионли батареялар чангютгичга тўхтамай ишлаш имконини яратади.
Ушбу қурилма телескопга ўхшаш тутқичга эга бўлиб, у хона шифтларининг бурчакларига қадар етиб бориши мумкин.
Г. ЭГАМБЕРДИЕВА