“Меҳру вафо – рақибға, жавру жафо – манга”

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,

Келсун агар юзумни эвурсам, бало манга!

Нетгаймен ул рафиқ билаким, қилур басе,

Меҳру вафо – рақибға, жавру жафо – манга.

Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг,

Чун бўлди ул парисифатим ошно манга.

Оҳу ёшимдин ортадурур заъф, эй табиб,

Билдим ярашмас эмди бу обу ҳаво манга.

Дардим кўруб, муолажада зоеъ этма умр —

Ким, жонда дарди ишқдурур бедаво манга.

То ёр кимни истару кўнглига ким ёқар,

Ташвиш бежиҳатдурур охир санго, манга.

Бобур, бўлубтурур икки кўзум йўлида тўрт,

Келса не бўлди қошима бир-бир манго манга.

Яна ўқинг:  Сабоқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: