Ёш мусаввир дунёни англамоқда

Дунё тан олган буюк рассомлардан бири Пабло Пикассо шундай деган эди: “Мен авваллари Рафаэлга ўхшаб чизардим. Энди эса ҳаётда бир мунча вақт яшаб худди бола сингари чизишни ўрганадиган вақтим келганини англадим”.

Бундан келиб чиқадики, расм чизаётган ҳар бир бола етук рассом ҳисобланади.

Расм чизиш худди ўйин ва сўзлашиш каби боланинг ички дунёсини акс эттиришда жуда муҳим восита саналади. У сурат орқали ўзининг қувончи, муаммолари, уни қийнаётган саволлари, бир сўз билан айтганда, хаёлоти ҳамда атрофдагилар билан муносабатини тасвирлашга ҳаракат қилади. Психологларнинг таъкидлашича, чиза олмайдиган болалар жуда кам учрайди ва шунга ўхшаш ижодий сусткашлик носоғлом оила муҳитида вояга етаётган қалби шикаста ўғил-қизларда кузатилади.

Болалар дунёқарашининг ривожланиши руҳий ва ҳаракатланувчи (мотор) жараён билан бир вақтда, яъни параллель равишда кечади. Расмда ҳар бир ёш ўғил-қиз ўзининг кайфиятини кўрсатиб беради. Ундаги ўзгаришлар расмдаги чизиқларнинг кенглиги ва бир хил шаклларнинг такрорланиши билан намоён бўлади. Боланинг ёши қандай бўлса, у чизган сурат ҳам ўшанга мос бўлади. Қуйида улар билан танишамиз:

12-18 ой – тартибсиз гажаклар, эгри-бугри, атрофдаги ўхшашликлар, қоялар.

2 ёш – вертикал чизиқлар.

2,5 ёш – горизонтал ёки бурама чизиқлар.

3 ёш – доира, қуёшчалар.

3,5 ёш – илк инсон сурати (қўлллар, оёқлар…), белгилар.

4 ёш – квадрат, бола ўзи учун таниш бўлган буюмларни тасвирлашга уриниб кўради.

5 ёш – у инсонни бутунлай тасвирлай олади. Масалан, геометрик шакллар билан унинг кийимларини безайди.

6 ёш – турли қаҳрамонлар ва бинонинг ички қисмини тасвирлай олади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хаёлотдан реализмгача бўлган жараён бешта асосий босқични ўз ичига олади.

2 ёшдаги хаёлот. Бу босқич бола қўлига қалам олган вақтдан бошланади. Кўз орқали қўл ҳаракатлари, қоғоздаги изларга назар солади. Дастлаб, ёш мусаввирнинг қўллари қоғозда эркин ҳаракатлана олмайди. Аммо, унда кейинчалик бу муаммо юзага келмайди.

2 ёшдан 3 ёшгача – кутилмаган реализм (воқеликни ҳаққоний тасвирлаш). Бу давр 2 ёшдан бошланади. Бола илк босқичда суратда аниқ тасвирларни акс эттира олмайди. Буюмларга ўхшаш суратларни чизади. Якунда у ўзининг расмига ном ўйлаб топади.

3 ёшдан 4 ёшгача – реализмнинг етишмаслиги. Бола турли буюмларнинг шаклини чиза бошлайди. Ривожланишнинг бошланғич даврида у теварак-атрофдан таълим олади.

Яна ўқинг:  Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон кубоги

4 ёшдан 10 ёшгача – мулоҳазали реализм. Бола ўзи билган объект расмини тасвирлайди. Аммо, кўрган объектини эмас. У икки хил қабул қилишдан қочади: жойлаштиришдан (у кўриб турган манзарани борлиқдаги сингари эмас, балки у тасвирлаётган маконни бирор нуқта билан тасвирлайди) ва тиниқлик ёки шаффофликдан (объект ва унинг таркибига кирувчи нарсалар. Масалан, уйни унда яшовчи хонадон соҳиблари билан тасвирлайди).

10 ёш – кўриш реализми. Ушбу давр бола мусаввирлигининг ўзига хос “якун”и. Фарзандингиз бу ёшга келиб, буюмларнинг жойлашув қонуниятларини, унинг ўзига хос хусусиятларини ранглар билан уйғунликда тасвирлай бошлайди.

Расм чизиш ёки хат. Чизиш боланинг нутқий фаолияти ва унинг саводи билан бевосита алоқадор. Қолаверса, бу саводнинг илк босқичи саналади:

Ақл воситасида, улар тахмин қилади: қаламни қандай ушлаш кераклигини, ўзининг ҳаракатларини назорат қилади. Расм – шахснинг кўзгуси.

Боланинг ақлий ривожланишини текшириш. Унинг ёши ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда фарзандингиздан кичкина одам ёки уйнинг расмини тасвирлаб беришни сўранг. Вақт ўтгани сари унинг интеллектуал салоҳияти қанчалик ўсиб бораётганига гувоҳ бўласиз.

Боланинг руҳий ҳолатини баҳолаш. Бир қанча психологик тестлар боланинг руҳий фаолияти даражасини белгилайди. Масалан, унинг расм чизишига тўсқинлик қиладиган асосий восита боланинг руҳияти билан бевосита алоқадор.

Сурат ва қайғу. Расм қалбдаги қайғу ва қўрқинчни намоён этади. Психотерапевтлар диққат билан расмларни ўрганади. Ундаги турли нарсаларнинг жойлашиши, танланган ранглар, чизиқлар ва объект ҳажмига қараб, боланинг ҳолати ўрганилади.

Фарзандингиз мунтазам равишда расм чизишни рад қилса ёки тез-тез бир хил сурат чизса, шунингдек, расмларида бўш ҳамда тугалланмаган шакллар акс этса, албатта мутахассис-психолог билан маслаҳатлашинг.

Болаларнинг расмларига қараб ота-оналарнинг ҳушёр бўлишига ундайдиган ҳолатлар:

– расм орқали қайғули хотира тасвирланса;

– тананинг бирор бир қисми тартибли тасвирланмаган бўлса;

– қора ёки бўм-бўш кўзлар, ҳамда расм қора ранг билан қуюқ бўялган бўлса;

– расм жуда кичкина бўлиб, қоғознинг кам қисмини эгаллаган бўлса, албатта, болангизни психологга кўрсатинг.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: