Тиббиётда самарали ҳамкорлик

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Корея Республикасининг “Probono” халқаро ҳамкорлик фонди грант лойиҳаси асосида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида яшовчи аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

“Аҳоли саломатлиги йўлида” шиори остида ташкил этилган акцияда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Аҳоли “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг ҳудудлараро кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси мутахассислари – акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, УТТ шифокори, ЭКГ мутахассиси томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, беморларга санитария-гигиена воситалари, дори-дармонлар тарқатилди.

Бундай тиббий кўрик Ўрта Чирчиқ тумани, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарларида ҳам ўтказилади.

 

Н. НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Доривор дамламалар – ҳам ичимлик ўрнида, ҳам шифо

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: