Хуррак шовқини эшитилмайди

Исроиллик олимлар оила аъзолари хуррак отадиган инсонларнинг сокин уйқусини таъминловчи ажойиб қурилмани яратишга муваффақ бўлишди. Ушбу гаджет – Silent Partner (“Камгап ҳамкор”) деб номланади.

Кўринишидан пенсне-кўзойнакларини эслатувчи қурилма иккита бир-бири билан боғланган сенсордан иборат. Мосламани ишлатишдан аввал, уни буруннинг икки томонига кийдириш ва махсус тиббиёт елими билан қотириб қўйиш лозим. Елим уйқу вақтида уларнинг жойидан тушиб кетмаслигини таъминлайди.

Хуррак пайдо бўлганда, сенсор товуш тўлқинининг амплитудаси ва частотасини тутади ва унинг ўрнига тескари фаза тебранишларига эга тўлқинни юборади. Натижада товуш тўлқинлари бир-бирини интерференсия принципида сўндиради ва хуррак овози босилади. Қурилма қуввати бутун тунга етадиган ички аккумулятордан қувватланади.

Ишлаб чиқарувчилар яратилган ушбу ихтиро инсонларни фақатгина хуррак овозидан қутқаришини, унинг сабабига эса мутлақо таъсир қилмаслигини таъкидлашмоқда.

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Кам ухлайдиган болаларда диабет ривожланиши хавфи юқори бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: