Телевизор боланинг ижодий салоҳиятини пасайтиради

Буюк Британиянинг бир гуруҳ тадқиқотчилари “Телевизорнинг болалар онгига таъсири” мавзуида тадқиқот ўтказишди.

Натижаларга кўра, телевизорни узоқ вақт томоша қилиш, нафақат боланинг кўриш аъзолари, балки уларнинг ижодий фаолиятига ҳам зарар етказиши маълум бўлди.

Тадқиқот учун олимлар бир гуруҳ болаларни жалб қилишди. Унга кўра кичкинтойлар кун давомида 15 дақиқа телевизор томоша қилишди. Тажриба жараёнида кузатувчилар боланинг севимли кўрсатуви ёки мультфильмидан олдинги ва томоша жараёнидан кейинги ҳолатларни қайд этиб боришди. Якуний хулосаларга кўра, телевизор томоша қилаётган болакайнинг ижодий фаолияти сезиларли даражада пасайгани аниқланди.

Олимларнинг таъкидлашича, меъёридан ортиқ боланинг телевизор томоша қилиши, келажакда ижодий ва ақлий салоҳияти билан боғлиқ тиклаб бўлмас жиддий муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш учун ота-оналар ўз фарзандларига китоб ўқиб бериши, улар билан дунёқарашини ривожлантирувчи ўйинларни ўйнаши лозим.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Дунё ва саломатлик (2013-48)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: