Зумрадойлар – ширинтойлар

Қиз бола – оила иқболи. Унинг келажакдаги бахти бевосита гўзал одоби, намунали хулқи, хушмуомаласига боғлиқ.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган “Зумрадойлар давраси” тўгарагида ҳар куни жажжи қизлар ўртасида мунтазам равишда тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар олиб борилади. “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ташкил этилган мазкур тўгаракнинг асосий мақсади мактабгача ёшдаги қиз болаларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш авлодни оилага, она Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида улғайтиришдан иборат.

Тўгаракда тажрибали педагоглар томонидан кийиниш ва дастурхон одоби, ростгўйлик, ширинсўзлик, ҳозиржавоблик, камтаринлик каби эзгу фазилатлар саҳна кўринишлари, ибратли воқеа ва эртаклар, ўйинлар орқали болалар онгига сингдирилмоқда. Айниқса, кичкинтойларнинг мусаффо ҳаво, покиза сув, серҳосил тупроқ ҳамда газ ва электр энергияси каби табиатнинг бебаҳо неъматларини эъзозлаш, тежаш, асраб-авайлаш борасидаги билимлари, уларнинг она табиатга бўлган муносабатларини шаклланишида муҳим ўрин тутади.

Гуруҳлардаги тўгараклар фаолиятини янада ривожлантириш учун муассасада имкониятлар бисёр. Тарбиявий ишларни олиб боришда услубчи Муқаддам Зокирова, тарбиячилар – Дилафрўз Юсупова, Дилором Раҳимова, Муҳайё Абдусаломоваларнинг саъй-ҳаракатлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Шунингдек, муассасада ҳар йили жажжи қизлар ўртасида маҳалла, боғча ва ота-оналар ҳамкорлигида “Балли, қизлар” кўрик-танловининг ўтказилиши ҳам улар камолотида муҳим рол ўйнамоқда. Ушбу беллашувларда Азиза Қодирова, Нуринисо Ниғматуллаева, Лобар Маҳамаджонова, Фарангиз Исроилова каби жажжи болажонлар фаол иштирок этишаётир.

Мамлакатмизда ёш авлод тарбияси йўлида ана шундай эзгу ишлар амалга оширилаётган экан келажак эгалари бўлмиш фарзандларимиз билимли, зукко бўлиб камолга етади.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Спорт хабарлари (2015–42)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: