Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти

Франция пойтахти Париж шаҳрида 20 сентябрь куни “IFTM Top Resa – 2016” халқаро сайёҳлик кўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистон туристик салоҳияти кенг намойиш этилмоқда.

“IFTM Top Resa” дунёдаги энг йирик ва нуфузли халқаро кўргазмалардан. Маълумотларга қараганда, бу йил мазкур тадбирда АҚШ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Бразилия, Россия, Беларусь, Вьетнам, Ҳиндистон, Исроил, Эрон ва бошқа мамлакатлардан бир ярим мингдан зиёд сайёҳлик фирма ва компанияси ўз хизматларини таклиф этмоқда. Кўргазма сайёҳлик саноатининг барча замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган.

“IFTM Top Resa – 2016” халқаро кўргазмаси жаҳон жамоатчилигини мамлакатимиз сайёҳлик саноати имкониятлари билан кенг таништириш, хорижнинг сайёҳлик компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама манфаатли шартномалар тузиш, туристик бизнес ривожининг тенденцияларини аниқлаш, жаҳон сайёҳлик бозоридаги янгиликлар ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиш, бу борада ўзаро ­фикр­ ва тажриба алмашиш имконини беради.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ўсмирларимиздан навбатдаги ғалаба

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: