“Ёшлар поезди” Самарқандда
Самарқанд вилоятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси ўтказилди.
Тарғибот акцияси иштирокчилари дастлаб Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.
Шундан сўнг таниқли олимлар, кино ва театр актёрлари, спортчилар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат тарғибот гуруҳлари туман ва шаҳарларга чиқиб, ёшлар билан учрашувлар ўтказди, китоб тақдимотлари, хайрия тадбирлари ташкил этилди, саноат корхоналари фаолияти билан танишдилар. Тарғибот гуруҳи аъзолари ҳар бир туман ва шаҳарда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, ногирон ёшлар билан ҳам учрашиб, уларга зарур воситалар ва эсдалик совғалари топширди.