
Лейшманиозлар табиат билан боғлиқ трансмиссив (чивинлар орқали юқувчи) касалликлардир. Бу хасталикнинг икки хил тури учрайди.
Тери ва висцерал лейшманиоздан сақланинг
Висцерал лейшманиозда ички аъзолар, тери лейшманиозида эса тери ва шиллиқ пардалар зарарланади. Ушбу касалликларни чивинлар чақиши натижасида одамга юққан лейшманиялар келтириб чиқаради.
Касалликнинг манбалари ветеринар кўригидан ўтмаган дайди итлар, барча турдаги кемирувчилар ва ёввойи ҳайвонлардир.
Чивинлар қум ва уй каламушлари, сичқонлар, типратикан, тошбақа, жайра, тулки, қашқир, бўрилар танасида кўпаяди. Аҳоли яшаш жойларида чиқинди, ахлат уюмлари, гўнгхоналар, хароба биноларга улар тухум қўяди. Бир мавсумда (апрелдан ноябргача) улар ўзларидан икки мартагача насл қолдиради. Кемирувчилар ва ёввойи ҳайвонларнинг қонини сўриб, озиқланади ва уларнинг инида тухум қўйиб, кўпаяди. Агар ушбу ҳайвонлар лейшманиозлар билан касалланган бўлса, уларнинг қони билан лейшманиялар искабтопар танасига ўтади. Чивинлар чаққанда лейшманиялар одамларга юқади. Шунингдек, ушбу ҳашарот чақиши натижасида инсон лейшманиознинг иккала турини ҳам юқтириб олиши мумкин.
Тери лейшманиози чўл, дашт ҳудудларига яқин аҳоли яшаш жойларида кўп учрайди. Лейшмания билан зарарланган чивин чаққандан сўнг одамнинг баданини очиқ қисмларида – юзи, бурни, қўл ва панжаларида фурункулсимон катта-кичик, узоқ вақт битмайдиган (бир йилгача) яралар пайдо бўлади. Яралар сони биттадан ўнтагача бўлиб, улар беморга кучли оғриқ беради. Яралар қўл-оёқларни бўғим қисмларида жойлашган бўлса, ҳаракатларни чегаралаб қўяди. Яра битгач, ўрнида хунук асорат – чуқур чандиқ изи қолади. Аммо бу касалликка қарши иммунитет умрбод сақланади. Касалликни энг кўп учраши июль-сентябрь ойларига тўғри келади.
Висцерал лейшманиоз билан касалланган итлар озғин, уларнинг туки тўкилган, орқа оёқлари шол бўлади. Энг асосийси, тумшуғи, қулоқлари, кўз атрофидаги туклар ва киприклари ҳамда панжалари оқаради. Бундай итларни ветеринар кўригидан ўтказиш керак. Лейшманиозларнинг табиий ўчоқларида ҳайвонлар орасида эпидемия рўй бериши мумкин.
Касалликнинг олдини олиш учун кемирувчиларга қарши кураши лозим. Яъни, чивинларга қарши кемирувчи ва ёввойи ҳайвонлар инларини заҳарли моддалар билан зарарсизлантириш зарур. Аҳоли яшаш жойларида бу ҳашаротлар кўпаядиган чиқинди уюмлари, ахлат қутилари, яроқсиз хароба бинолар, итларнинг инлари, кир ўралари махсус зарарли дори воситалари билан дезинфекция қилиниши лозим.
Чивинлардан ҳимояланиш учун одамлар терисига суртиладиган репеллент суюқликлар ва кремлар ишлатилади. Бундан ташқари, пашшахоналардан фойдаланиш, эшик ва деразаларга тўрлар тутиш керак.
Энг зарур тадбирлардан бири аҳоли яшаш жойларида санитария-гигиена талабларига риоя қилишдир. Ҳовли ва кўчалар озодалигига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Эгасиз итларни ҳар бир туманда мавжуд бўлган ободонлаштириш бошқармасига қарашли дайди итларни овлайдиган мутасадди ташкилот мутахассисларига мурожаат этиб, уларни йўқ қилиш даркор. Агар беморда касаллик белгилари намоён бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш шарт.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
