ШИФОБАХШ ҚАЙНАТМАЛИ ВАННАЛАР

Сувчечак хасталигини даволашда қуйидаги халқ табобати усулларини ҳам қўллаш мумкин.

ҚОНЧЎП

Бир литр сувга 2-3 ош қошиқ қончўп гиёҳини солиб қайнатинг. Гиёҳни майдалаб, қайноқ сувда дамлаб қўйинг. Кейин уни қайнагунча оловга қўйинг. Паст оловда 10-15 дақиқа қайнагач шифобахш суюқликни сузиб олинг. Сўнгра илиқроқ ҳолда ваннадаги сувга солинг. Бемор болани доривор гиёҳли ваннада бир кунда 1-2 марта 5-10 дақиқадан чўмилтиринг ва унинг танасини юмшоқ сочиқ билан ўранг. Бадани қуригач болага табиий толали кийим кийдиринг.

МОЙЧЕЧАК

Яна бир литр сувга 2-3 ош қошиқ мойчечак гулларини майдалаб солинг. Оловга қайнаб чиққунича қўйинг. 10-15дақиқа паст оловда милтиратиб қайнатинг. Кейин қайнатмани сузиб олинг. Бу шифобахш қайнатмани ҳам ваннага солинг ва фарзандингизни кунда 1-2 марта 5-10 дақиқа чўмилтиринг. Боланинг танасини сочиқ билан артманг. Аксинча юмшоқ сочиқда аста-секин баданинибосиб-босиб чиқинг. Шунда бемор боланинг ялиғланган териси шилинмайди.

ТИРНОҚГУЛ

Бу қайнатма ҳам юқорида баён қилинган усуллар каби тайёрланади. Фақат шифобаҳш тирноқгул гиёҳидан фойдаланилади.

ШИФОБАХШ ЭРИТМАЛАЛАР

Уч литр сувга бир ош қошиқ истеъмол содаси ва уч ош қошиқ ош тузи солинг. Сувни қайнатинг. Қайнаш жараёнида яна унга туз солинг. Кўпик пайдо бўлса уни олиб ташланг. Идиш оловдан олингач унга яна сода солинг. Яна қайнатишга қўйинг. Паст оловда 5-6 дақиқа милдиратиб қайнатинг. Эритмани илиқ сувли ваннага солинг. Болангизни чўмилтириб бўлгач, уни сочиқ билан артманг. Иссиқроқ жойда боланинг танаси қуришини кутинг. Беморнинг баданидаги тошмалар йўқолгунча кун ора такрорланг.

Ваннани илиқ сув билан тўлатинг. Унда ярим стакан истеъмол содасини эритинг. Беморнинг бадани қаттиқ қичишса бир кунда 2-3 марта 10 дақиқадан уни чўмилтиринг.

АРПА ҚАЙНАТМАСИ

Беш литр сувга 1кг арпа солинг. Уни қайнатинг. Сўнгра сузиб олинг. Илиқ қайнатмада боланинг чўмилтиринг. Унинг баданини сочиқ билан артманг. Аксинча боланинг танасини иссиқроқ жойда қуритиш зарур.

Гулширин тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қорин соҳасидаги оғриқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: