Нефроптознинг давоси борми?

Шифокор тиббий кўрик жараёнида менда нефроптоз (буйракларнинг пастга силжиши)ни аниқлади. Нима учун бу ҳолат содир бўлади? Буйракларим яна ўз жойига қайтадими?

Саёҳат МАҲКАМОВА, Самарқанд вилояти

Нефроптоз хасталигининг сабаби турлича бўлиши мумкин. Бел соҳасининг шикастланиши, оғир жисмоний меҳнат, ҳаддан ортиқ оғир юк кўтариш, бирдан озиб кетиш, буйракларнинг юқумли касаллиги ва шу кабилар.

Бу хасталикка чалинган бемор сакраш ва силкинишдан ўзини асраши зарур. Оғир юк кўтариш мумкин эмас. Таомномада гўшт ҳамда туз истеъмолини чеклаш керак. Хасталикнинг илк босқичларида бандаж тақиш даркор. Ҳамда беморга шифокор даволаш физкультураси муолажаларини тавсия этади. Шунингдек, буйраклар жойидан пастга силжиганида хаста одам мунтазам диспансер назоратида бўлиши керак. Яна буйраклар УТТ қилиниб, пешоб таҳлили ҳам амалга оширилади.

 

Сариқ тусли кўзойнаклар уйқусизликка даво деб эшитдим. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Олимжон ХОЛОВ, Навоий вилояти

Шифокорларнинг кузатишларига кўра гаджетлар экранидан чиқувчи ҳаворанг нурлар организм биоритмини издан чиқарар экан. Шу сабабли уйқу чақирувчи гормон мелатонининг организмда ишлаб чиқарилиши сусайиб кетади. Гаджетнинг зарарли нурларини сариқ тусли кўзойнак бартараф этади. Шу сабабли кечқурун шу рангдаги кўзойнак тақувчи инсонлар тезроқ уйқуга кетади.

 

Саволларга олий тоифали шифокор Дилором КЕНЖАЕВА жавоб берди.

Яна ўқинг:  СОВУҚДАН ҲАМ АЛЛЕРГИЯ БЎЛАДИМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: