Дзюдочиларимиз шоҳсупада

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган Гран-при турнирида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

55 мамлакатдан 250 дан ортиқ дзюдочи иштирок этган мусобақада полвонларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

100 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Сойиб Қурбонов польшалик Мариуз Кругери, Буюк Британия вакили Филипп Авитиалкараз ва германиялик Карл-Ричард Фрейни енгиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Шарофиддин Лутфуллаев, Ришод Собиров ва Гулноза Матниёзова ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: