Эълон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди

“Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом, маънан етук баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланганлигини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

  1. Ўсиб келаётган авлодда ота-онани, катталарни ҳурматлаш, кичикларга ғамҳўрлик қилиш, меҳрибонлик ва инсонийлик, меҳр-шафқат ва бағрикенглик, Ватани ва халқига садоқат каби юксак аҳлоқий сифатларни шакллантириш;
  2. Кекса ёшдаги шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида кўнгиллилар (волонтерлик) фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, кексаларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишига ёшларни кенг жалб қилиш;
  3. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини, фуқаролик онгини юксалтириш, уларнинг мамлакатда давлат ва жамият қурилиши соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  4. Ёшларнинг туғилиб ўсган ўз ўлкаси тарихи, маданияти ва меъморий обидалар ҳақидаги билимларини бойитиш, шу жумладан махсус клублар фаолиятини ташкил этиш, экскурсиялар ўтказиш, ахборот материаллари, буклетлар, стендларни чоп этиш ва тарқатиш орқали бойитиш;
  5. Ўсиб келаётган авлодда китоб ўқишга бўлган қизиқишни ривожлантириш, адабий дидни шакллантириш, китобга муҳаббат ва эҳтиёткор муносабатни тарбиялаш, ёшларда ўқишга бўлган интилишни ошириш, кундалик ҳаётда китоб ўқишнинг амалий қадрини очиб бериш;
  6. Техник йўналишдаги касб-ҳунарлар нуфузини ошириш, ёшларда муҳандислик билимини эгаллаш, танланган мутахассислик бўйича юқори малака олишга бўлган интилишни шакллантириш;
  7. Ёш авлодни фан ва санъатга қизиқтириш учун зарур шароитлар яратиш, ёшларнинг республика ва халқаро танловлар, олимпиадалар ва мусобақалардаги иштирокини ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга оширишини рағбатлантириш;
  8. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи принципларини мустаҳкамлаш, жисмоний маданият ва спортни оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодни алкоголизм, гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик, паст сифатли “оммавий маданиятнинг”салбий таъсирлари, таҳдидларидан асраш;
  9. Ёшларда соғлом ва обод оилани барпо этишга интилишни шакллантириш, уларнинг наслий ва туғма касалликлар профилактикаси масалаларига доир билимларини ошириш, оилада ижтимоий-психологик муаммоларнинг, эрта никоҳлар ва ажралишларнинг олдини олиш, ёшларнинг онгига тўй маросимларини ортиқча ҳашаматсиз ва ҳаддан ортиқ исрофгарчиликсиз ўтказишнинг муҳимлигини сингдириш;
  10. Ёшларни, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, айниқса, қишлоқларда оилавий бизнесни ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
  11. Имконияти чекланган болаларни ижтимоий мослаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни спорт турларига, фан ва санъатга қизиқтириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
  12. Ёшларда Ватанга чуқур муҳаббат, қуролли кучларимиздан фахрланиш ва ҳарбий хизматга ҳурмат ҳисларини тарбиялаш мақсадида таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида ва маҳаллаларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишларни фаоллаштириш;
  13. Жойларда ёшларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари нормаларининг амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда жамоатчиликнинг, фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш.
Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2013-29)

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Давлат гранти лойиҳаси учун www. fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низом) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса лицензиянинг нусхаси.
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномалари ва қўллаб-қувватлаш хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант суммаси миқдори – 25 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2016 йил 10 майдан 10 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси”орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва ҳужжатлар намуналари билан Жамоат фондининг www. fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар:

(0-371) 239-26-76, 239-26-64.

 

“Қонунчиликни мустаҳкамлаш, инсонларда қонунга ҳурматни, юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлаш” мавзусида ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун ҳужжатлар қабул қилиниши бошланганлигини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:

  1. Ҳудудий электрон ОАВда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий қоидалари, принциплари ва мақсадларини очиб беришга, Бош Қонун нормалари меъёрлари ҳақидаги билимлар тарғиботига, 2011 ва 2014 йилларда унга доир қабул қилинган тузатишларнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган махсус телерадио дастурлар, роликлар тайёрлаш;
  2. Жамиятда қонунчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, уларнинг, муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган (оддий фуқаролар, тадбиркорлар, пенсионерлар, ногиронлар, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари) қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида хабардорлигини янада оширишга қаратилган туркум маънавий-маърифий тадбирлар (давра суҳбатлари, семинарлар, теле ва радио дастурлар, матбуот ва Интернет тармоғидаги мақолалар) ўтказиш;
  3. Ҳудудий электрон ва босма ОАВда барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан қонун ва ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишини, турли соҳалар (йўл ҳаракати қоидалари, шаҳарсозлик нормалари, коммунал ва йўл хўжалиги, қўшнилар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар ва бошқалар)да қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик фактларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши муҳитини шакллантиришга қаратилган материаллар тайёрлаш;
  4. Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ долзарб масалаларни аҳолига тушунтириш мақсадида телевидение, радио, босма нашрлар, Интернет тармоғида махсус рукнлар тайёрлаш;
  5. Шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мавжуд ҳуқуқий механизмлари ҳақида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга, уларда амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида доирасида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билими, малакалари, кўникмалари ва тайёргарлигини шакллантиришга қаратилган мавзуга оид телерадио дастурлар, мақолалар тайёрлаш;
  6. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайланган депутатларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлари, жойларда мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун уларнинг ваколатларидан фойдаланиш имкониятлари билан аҳолини таништириш бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;
  7. Ҳудудий ОАВда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш, уни амалиётда қўллаш механизмлари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;
  8. Қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши бўйича республикада олиб борилаётган ишлар (таклиф этилаётган янги нормаларнинг, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш механизмларининг аҳамияти) ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
  9. “Соғлом она ва бола йили”Давлат дастурининг ижро этилиши борасида ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларининг жамоатчилик ўртасидаги муҳокамаларини ўтказишга кўмаклашиш;
  10. Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, ҳуқуқий билимларнинг тарғибот ишларини амалга оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш.
Яна ўқинг:  Бананли торт

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. www. fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ва қўллаб-қувватлаш хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2016 йил 10 майдан 10 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси”орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Жамоат фондининг www. fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар:

(0-371) 239-26-76, 239-26-64.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: