ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ АМАЛДА
Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг I чоракдаги ижроси якунлари ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жумладан тадбирда дастур юзасидан олий ўқув юртларида ўтказилаётган “Тафаккур синовлари”, “Инновацион ғоялар”, “Қувноқлар ва зукколар” каби кўрик-танловларнинг қай даражада ўтказилаётгани ҳамда жорий йил Фарғона вилоятида бўлиши кутилаётган “Универсиада – 2016” спорт мусобақаси ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.
Айтиш жоизки, ҳозирги кунда ушбу спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Майна ҲАСАНОВА