Алимент тўлови ва моддий ёрдам

Турмуш ўртоғим билан бир йил аввал ажрашганмиз. Бир нафар фарзандимиз бор. Моддий аҳволим оғирлиги боис, фарзандимнинг отасидан алимент ундирмоқчиман. Лекин у ҳеч қаерда ишламайди. Бундай ҳолларда алимент тўлови қай тартибда ундирилади?

Нигора ОРИПОВА,

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддаси “Алимент қарзининг миқдорини белгилаш тўғрисида”ги бандига асосан алимент қарзининг миқдори суд ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ушбу Кодекснинг 99-моддасига асосан вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлиқ ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.


Ёлғиз аёлман, вояга етган икки нафар фарзандим бор. Улардан бири II гуруҳ ногирони. Касал фарзандим учун отаси ва унинг қариндошларидан моддий ёрдам олиб туришим мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу қай тартибда амалга оширилади?

Робия КИМСАНОВА,

Сирдарё вилояти

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 108-моддасида “Вояга етган, меҳнатга лаёқатсиз болаларнинг таъминот талаб қилиш ҳуқуқи тўғрисида”ги бандида кўрсатилган.

Меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож вояга етган болалар ота-онасидан, агар улар йўқ бўлса, қариндошлари ва ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа шахслардан ўз таъминоти учун алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолларда алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг моддий ва оилавий аҳволи ҳисобга олиниб, пул билан тўланадиган қатьий суммада белгиланиши мумкин.

Саволларга Тошкент шаҳар “Ҳуқуқ жавоҳири” адвокатлик бюроси раҳбари Асомиддин ЯЛГАШЕВ жавоб берди.

Яна ўқинг:  Биoсфера – ернинг ҳаёт қобиғи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: