ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

Истиқлол туфайли дунёга келган “Ўзбекистон Мустақиллиги” маҳалласи ўзининг ибратли ишлари билан республикамизда яхши таниш. Бу маҳаллада таниқли шоир, ёзувчи, олимлар, халқ депутатлари билан тез-тез учрашувлар ўтказилиб турилади. Халқимизнинг энг эъзозли Наврўз ва Мустақиллик байрамлари кенг нишонланади.

Маҳаллада истиқомат қилувчи 1750 оиланинг ўртасида соғлом турмуш тарзини тўла амалга ошириш учун кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда. Айниқса, “Гиёҳвандлик – инсон ҳаётининг кушандаси”, “Тамаки чекиш кони зиён”, “Жисмоний тарбия ва спорт – ҳаёт тарзимиз” сингари мавзуларда ўтказилган давра суҳбатлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Бу ибратли тадбирларни ўтказишда маҳалла фуқаролар йиғини котиби Шамсиддин Шобадатов, фуқаролар йиғини диний маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчиси Бўстон опа Муҳаммаджоноваларнинг алоҳида ўрни бор.

Яқинда маҳаллада ишга туширилган спорт мажмуи Мустақиллигимизнинг 21 йиллигига муносиб тўёна бўлди. Эндиликда бу ердаги футбол, воллейбол, баскетбол, теннис, шахмат-шашка тўгаракларида 500 нафардан ортиқ ёшлар мунтазам шуғулланмоқда.

Куни-кеча маҳаллада “2012 – Мустаҳкам оила йили” муносабати билан ўтказилган “Икки авлод оиласи” учрашуви ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Учрашувда маҳалланинг энг ибратли, кўп йиллардан бери аҳил-иноқ яшаётган отахону онахонлари билан ёш келин-куёвларнинг қизиқарли мулоқоти бўлди. Оила қуришда, фарзандларни халқимизнинг муносиб фуқаролари қилиб вояга етказишдаги бой тажрибалар оммалаштирилди.

Учрашув қатнашчиларини маҳалланинг энг ҳурматли оқсоқоллари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени совриндори Эгамназар Қодиров, филология фанлари доктори, профессор Эркин Қодиров, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мавлуда Ҳакимова ва бошқалар қизғин қутладилар ҳамда ёш оилаларга таниқли адибларнинг китобларини совға қилдилар.

Маҳаллада “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан яна бир қатор учрашув ва кечалар ташкил қилиш белгиланди.

Р.ЖАББОРОВ

Яна ўқинг:  ВАТАНГА МУНОСИБ ҒАЛАБА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: