КИЧКИНТОЙНИНГ ОДАТИ ЎЗИ БИЛАН УЛҒАЯДИ

Фарзандингиз ҳали кичик бўлишига қарамай катталарни кўрганда дарҳол қўлини кўксига қўйиб бурро сўзлари билан салом берадиган бўлди. Ёки уйга келганда оёқ кийимини ечиб бир чеккага олиб қўйди.

Болангизни кузата туриб яхши одати борда, деб алқаб қўясиз. Аммо унда нохуш одатлар намоён бўлиб қолсачи!? Афсуски, болалар ҳам зарарли одатлардан холи эмас экан. Бармоқ сўриш, тирноқ, қалам ғажиш, ёт жисмларни оғизга солиш, бурун кавлаш, чақимчилик қилиш, ўзгаларнинг буюмини олиб қўйиш шулар сирасидан. Мутахассисларнинг айтишича, одат – бу хатти-ҳаракатлар ва маълум бир фаолият кўринишининг киши ҳаётида доимий одатга айланиши саналади. Одатлар икки хил салбий ва ижобий кўринишда бўлади.

Психологлар зарарли одатларнинг келиб чиқиши бу боланинг эҳтиёжлари шахсий майлига айланиб боришидан, деб таъкидлашади. Боладаги мавжуд ножўя одатлар эса бирдан намоён бўлмайди. У маълум бир давр мобайнида йиғилиб куртак ёзади. Болаларда кузатиладиган бундай одатларнинг асосий сабаблари ота-она томонидан унга эътиборнинг сусайишидандир. Аммо шуни унутмаслик лозимки, болалар ҳамиша катталарнинг ҳурмат ва эътиборида бўлишни истайди. Ундаги нохуш одатларнинг келиб чиқиши жисмоний ва руҳий муаммолар зерикиш ёлғизланиш ҳолатларида юзага чиқади. Агар болада бундай одатлар маълум бир характер сифатида бўй кўрсатса демак ота-она бу борада жидий бош қотирмоғи лозим.

Бармоқ сўриш одати

Кўпгина миттивойларда бармоқ сўриш одати мавжуд. Бола бармоғини оғзига олиб борса, кўпинча бу одат унинг қорни очлигидан, ёки сўриш рефлексининг юқорилигидан далолат беради. Баъзан у зерикаётганда ҳам бармоғини сўриши мумкин. Айрим гўдаклар бир ёшдан ошганда бу одати ўз-ўзидан йўқолиб боради. Баъзиларида эса уч ёшга қадар табиий ҳол саналади. Бордию бола бу одатини 4 ёшда ҳам тарк қилмаса бу зарарли одат билан курашинг. Қандай ҳолларда бола бармоғини сўришини кузатинг.

Аввало болага бармоғини сўрганда қандай салбий таъсирлар бўлиши мумкинлигини тушунтиринг.

“Тирноғингни ғажима”, каби танбеҳлар болага ёрдам бермайди. Катталар тирноқ ғажиш одати ҳақиқатдан ҳам зарарли эканлигини исботлаб бериши лозим.

Чақимчилик

Чақимчилик уч ёшдаги бола учун у қадар тушунарли сўз бўлмайди. Бу одатда катталарга хос кўринса-да, аммо ҳар қандай зарарли одатлар болаликдан пайдо бўлишини унутманг. Чақимчиликнинг салбий одат эканлиги, унинг оқибатлари ҳақида фарзандингизда тушунча мавжуд эмас. Бола нега чақимчилик қилади? Бу унинг муаммоларини ҳал эта олмаганидандир. Шунинг учун у катталарга мурожаат этади. Тарбия жараёнида бола унга юклатилган вазифаларни мустақил адо эта олишига эътибор беринг. Шунинг учун болага чақимчилик ва бирор бир воқеа ҳақида хабар бериш орасидаги фарқни кўрсатиб бериш керак. Мисол учун кимдир ёмон аҳволга тушиб қолганини – бу ниҳоятда масъулиятли иш бўлиб, бу ҳақда албатта бошқаларни хабардор қилиш лозим. Болалар кимдир жароҳат олса, ёки кимгадир хавф таҳдид солса буни албатта айтиб бериши лозим. Аммо, чақимчилик хунук одат эканлиги, бунинг ортида кўплаб киши жабр кўриши мумкинлигини тушунтиринг. Умуман болага зарарли ва фойдали хабарлар орасидаги фарқни кўрсата олинг.

  • Фарзандингиз нимага бундай одатларга эҳтиёж сезади? Бунга эътибор беринг.
  • Унинг тинчланиши учун ўзига яхши усул топгунича овутиш учун янги ўйинлар кашф этинг.
  • Бола дўстлари даврасида кунини турли ўйинлар билан мазмунли ўтказсин. Ёлғиз қолиш, холи бўлиш уни турли зарарли одатлари билан яна “дўстлашишига” замин бўлади.
  • Ўғил ёки қизингизда зарарли одатлар пайдо бўлдими, демак бу оилада қандайдир муаммо юзага келганидан далолат беради.
  • Агар болангиз яқин дўст топишга қийналса, унга яхши ўртоқларни танлашида кўмаклашинг.
  • Боланинг адолатсизлик ва турли кўнгилсизликлардан норозилигини ифода қилишига қаршилик қилманг. Унинг фикрига қулоқ солинг.
Яна ўқинг:  IMKONIYAT, ISTE’DOD VA E’TIROF

Гулноза ҲУСНИДДИН қизи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: