Ранглар уйғунлиги либосни янада кўркам қилади

Баҳор турфа рангларнинг ажиб таровати билан фараҳбахшдир. Бу фаслда ҳар бир аёл зериккан қишки кийимлардан воз кечиб тезроқ ёрқин ранглардаги либосларни кийишга интилади. Қизил, сариқ, пушти…

Аммо танланаётган либосларимизнинг ранглари бир-бирига мос бўлмоғи лозим. Тавсия қилинаётган қуйидаги маълумотлар бу борада сизга кўмакчи бўлади.

Бир рангнинг турли хил туслари бир-бирига мос келади. Мисол учун, кўк рангнинг ҳаворанг билан, сиёҳранг нафармон ранг билан мос келади. Ёрқин ранглар бир-бирига мутаносиб тушмайди. Бу киши кўзини тез толиқтириб қўяди. Ёрқин рангга мослаб одмироқ рангларни танлаган маъқул.

Шуни унутмангки, тўқ рангли либослар унчалик бир-бирига мос келмайди. Сиёҳранг билан яшил ёки қизил, оловранг эса сариқ билан мос келмайди.

Қандай ранглар бир бирига мос келади?

Рангларнинг пешқадами оқ ҳар қандай ранг билан уйғун бўла олади.

Қора эса аксинча кўпроқ оч ранглар билан мос тушади.

Новвот ранг эса барча ранглар билан уйғунлашиб кетади. Шафтоли, тилла, сиёҳранг, малина ранглар замонавий ва кўркам услубни ҳосил қилади. Бунда сиз янада кўркам ва мафтункор бўлиб кўринасиз. Новвот рангининг яна бир хусусияти у кишининг қоматидаги нуқсонларни яширади.

Ҳаворанг инсонни тинчлантирадиган хусусиятга эга. Шу сабаб ушбу ранг сариқ, оловранг, шафтоли ва феруза ранглар билан ўзига хос услубни ярата олади.

Кўзга тез ташланадиган аёлларнинг севимли рангги ҳисоблансада у киши кўзини тез толиқтириб қўяди. Бу “қайсар” ранг ҳам шерик танлашда анчагина “талабчан”. Қизил билан яхши келишадиган ранглар қора, кўк, сариқ яшилдир.

Оловрангга сиёҳ, кўк, яшил рангларни мослаштиринг. Сариқ учун эса қора, кўк, яшил, қизил ранглар уйғундир.

Яшил таъсирга эга ранглардан бири саналади. Бу ранг билан жигарранг, оловранг, сариқ, оч яшил ранглар ҳамоҳанг. Сўнгги пайтларда кенг тарқалган феруза ранг учун ҳаворанг, яшил, жигарранг, кумушранг, оловранг ҳамда бинафша ранг тўғри келади.

Мутахассислар ва замонавий услубчиларнинг таъкидлашича либос кишининг характерини очиб беришда ва унинг муваффақиятини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Шундай экан ўз услубингизга беэътибор бўлманг.

ГУЛИ НОЗ тайёрлади

Яна ўқинг:  Саримсоқнинг фойдали хусусиятлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: