Кураш: ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ

Кураш халқаро ассоциацияси веб-сайтида 2015 йил якунларига кўра турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхши номзодлари эълон қилинди.

Айни пайтда 120 дан йигирмадан зиёд мамлакатда Кураш федерациялари фаолият юритмоқда. Кураш халқаро ассоциацияси ҳамда унга аъзо Осиё, Европа, Панамерика, Африка ва Океания кураш конфедерациялари томонидан мазкур спорт тури бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар юқори савияда ташкил этилаётир.

2015 йил ҳам кураш бўйича ёрқин воқеаларга бой бўлди. Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Осиё олимпия кенгашининг Бош ассамблеясида кураш 2018 йили Индонезияда ташкил этиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилгани Кураш халқаро ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши воқеаси” деб топилди. Энди кураш бир йўла учта нуфузли мусобақа – 2016 йили Ветьнамда ўтказиладиган Осиё соҳил ўйинлари, 2017 йили Туркманистонда бўладиган ёпиқ иншоотларда ва жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари ҳамда 2018 йилги ёзги Осиё ўйинлари дастуридан жой олди.

Эронда ўтказилган кураш бўйича Х жаҳон чемпионати “Энг яхши чемпионат” деб топилди. Мазкур нуфузли мусобақада элликдан зиёд мамлакатдан икки юздан ортиқ полвон ғолиблик учун беллашди. Чемпионатда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган полвонларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақада вазни 73 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган Давлат Абраев “Йилнинг энг яхши курашчиси”, чемпионатга полвонларни пухта тайёрлаган терма жамоамиз бош мураббийи Мурод Дўсимбетов “Йилнинг энг яхши мураббийи” бўлди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Дори нархлари назорати учун “Ишонч телефонлари” ишга туширилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: