НОНУШТА ҚИЛМАСЛИК ИНСУЛЬТ ХАВФИНИ ОШИРАДИ

Японияда истиқомат қилувчи 45 ёшдан 74 ёшгача бўлган инсонлар ўртасида тадқиқот олиб борилди. 15 йил давомида олиб борилган мазкур тадқиқотда 82 минг нафар эркак ва аёл қатнашди.

Тадқиқотлар натижасига кўра 3 минг 772 нафар оғир ҳолатдаги инсульт хасталиги билан оғриган ҳамда 1 минг 51 нафар миясига қон қуйилиши натижасида оғир аҳволга тушиб қолган беморлар кузатилган. Улардан 870 нафарида эса юрак ишемик касалликлари аниқланган.

Осака университети олимлари олиб борган таҳлил натижаларига кўра баъзи инсонларда одат тусига айланиб қолаёган нонушта қилмаслик ҳолати бошқаларга қараганда инсульт (айниқса, геморрагик инсульт) ва юрак хасталикларини вужудга келишига кенг йўл очиб берар экан. Олимларнинг сўзларига қараганда қон босими эрталаблари, айниқса, юқори даражада бўлади. Аммо овқатлангандан кейин унинг меъёрлашгани кузатилар экан.

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Организмга қайси витамин етишмаслигини қандай билса бўлади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: