ИЗЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида ўқитувчилар иштирокида “Замонавий педагогик технологияларнинг қўлланилиши ва дарс самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Таътил давомида ҳар куни уч нафар ўқитувчи ўз фани бўйича танланган мавзуларни янги методлар, замонавий педтехнология воситалари билан осон ва содда тушунтириш йўлларини кўрсатиб бермоқда.
Семинар-тренингдан мақсад ўқитувчилар ўртасида янги педагогик технологияларни дарс жараёнларига янада кенг татбиқ қилишни таъминлаш.
Нафиса ОТАБОЕВА,
Самарқанд педагогика ва хизмат
кўрсатиш коллежи ўқитувчиси