Маданият ва спорт: ташаббус ва таҳлил

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 2015 йилда маданият, санъат, спорт соҳаларида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида вазирликнинг бошқарма бошлиқлари, вазирлик тизимидаги муассаса ва ташкилотларининг масъул ходимлари, 2015 йилда юксак натижаларга эришган соҳа вакиллари иштирок этди.

– Жорий йилда 97 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 26 та маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилди. Республикамизнинг барча ҳудудларида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган жами 1 минг 85 та маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда байрам тантаналари ўтказилди, – дейди Ўзбекис­тон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Фарҳод Жўраев.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, замонавий спорт турлари бўйича иқтидорли спортчиларни тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 2015 йилда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида 8 мингга яқин оммавий спорт тадбири ўтказилди. Спортчиларимиз олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ўтказилган халқаро мусобақаларда 311 та олтин, 274 та кумуш, 276 та бронза медални қўлга киритди.

Тадбирда 2016 йилда маданият ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши кўзда тутилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз борди. Журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  ЖАМИЯТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: