ЭЙ, СИЗ АЁЛЛАР…

Ер юзининг деярли барча ҳудудларида аёллар эркакларга қараганда кўпроқ умр кўради.

• Аёллар кўзларини эркакларга нисбатан икки марта кўпроқ юмиб-очади.

Дунёдаги илк дастурчи аёллардан бўлган. У XIX асрда яшаган англиялик Ада Лавлэйс эди. Лавлэйс хоним Чарльз Бебижнинг таҳлил машинаси учун амалиётлар режасини тузиб борган.

• Тадқиқотлар аёлларнинг юраги эркакларникидан 20 фоизга, мияси 10 фоизга кичик бўлишини кўрсатди.

Аёллар кун давомида эркакларга қараганда уч баробар кўп сўз ишлатади.

• Аёллар одатда кишиларнинг юзини яхшироқ эслаб қолади.

Аёллар бир пайтнинг ўзида бир неча ахборот оқимини қабул қила олади.

• Жанубий Кореялик Чха Ча Сун исмли аёл 69 ёшида ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга қарор қилади ва бунга беш йилда эришади. Бунинг учун у назарий имтиҳонни 950 марта, амалий имтиҳонни 10 марта қайта топширади. Унинг қатъияти ва интилувчанлигидан ҳайратга тушган “Hyundai” компанияси вакиллари Ча Сун хонимга автомобиль совға қилишади. Аёл миллат қаҳрамони сифатида эътироф этилади.

Орифжон МАДВАЛИЕВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  МУРОСАСИЗ БАҲСЛАР унитилмас онларни ҳадя этди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: