Карла ФОДОР. СОВҒА

Етти яшар қизим Тамико шу кунларда жуда хурсанд. У Янги йил кириб келишини ва Қорбобо ҳаммага совға улашишини интиқ бўлиб кутмоқда. Бугун Тамико мактабдан қайтибоқ, хонасига кириб олди. Ҳеч ким кирмай туришини айтди. Билишимча, унинг қўли тўла совға эди. Бироздан сўнг у эшикни очди ва ўралган совғаларини арча тагига териб қўйди. Эрим билан аста уларга кўз югуртирдик. Тамико совғаларнинг устига “онамга”, “дадамга”, “укамга” деб ёзиб қўйганди. Мамнун ҳолда қизимнинг бошини силадим. Бир пайт менга аталган совғанинг орқасида турган яна бир қутига кўзим тушди. Тамико унга “бувимга” деб ёзиб қўйганди. Юрагим зириллаб кетди.

Қизимнинг умидбахш кўзларига термилиб, нима дейишни билмай қолдим.

– Ахир ҳамма совғасини очгани келади-ку, тўғрими, ойи? – деди у илинж билан.

Гап шундаки, унинг бувиси бундан тўрт ҳафта илгари оламдан ўтганди. Ҳаммадан кўра, бувисини яхши кўрадиган Тамиконинг бу туҳфасидан уйимизга онамиз қайтгандек бўлди.

Инглиз тилидан НОДИРАБЕГИМ таржимаси

Яна ўқинг:  Ҳақиқий ҳусн

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: