МУРУВВАТ ЁРДАМИ ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондида 3 декабр – Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб ташкил этилган хайрия тадбирида бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, тиббий-ижтимоий муассасалар вакиллари, ота-оналар ва ногирон болалар иштирок этди.
Мазкур тадбир доирасида имконияти чекланган фуқаролар учун махсус ногиронлик аравачалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, юриш мосламалари ҳамда қўлтиқтаёқлар топширилди.
Ч. ХУШВАҚТОВА,
“Sog‘lom avlod” мухбири