МИТТИ ҲАРОРАТ ЎЛЧАГИЧ

Бола касал бўлиб қолса ота-­она учун катта ташвишдек туюлади. Ахир ҳар 10 дақиқада боланинг ҳароратини ўлчаб туриш лозим. Касал болакай ота-­онасининг ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган “ақлли” ҳарорат ўлчагич пластир кўринишига эга бўлиб, замонавий технологиялар асосида яратилган.

“Fever Scout” – митти қурилма бўлиб, у бола танасига ёпиштирилади ва ҳар дақиқада унинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ маълумотни ота-онанинг смартфонига йўллайди. Қурилма енгил эластик хом ашёдан ясалган бўлиб, осонгина баданга ёпиштирилади ва шилинганда ҳам оғриқсиз олинади. Ҳарорат ўлчагичдаги барча маълумот йиғилади ва реал вақт ичида, ота-­она смартфонидаги махсус мобиль дастурга йўлланади. Бу тунда бир неча марта туриш ва болани уйғотган ҳолда унинг ҳароратини ўлчашга эҳтиёжи бўлмайди. Смартфон экранида махсус дастурни очишнинг ўзи кифоя. Мобил дастур барча маълумотларни қулай графикларга ажратади ва уларни ўз хотирасида сақлаб қўяди. Бу ҳолатда ота-она ҳарорат кўтарилиши динамикасини кузатиш ва у ёки бу дори қандай таъсир кўрсатгани тўғрисида маълумотларни билиб оладилар.

Бундан ташқари хотирадаги ҳар бир вақтга ўз изоҳларини ёзиш имконияти ҳам мавжуд. Масалан, бола нимадан шикоят қилди, касаллик белгилари, дориларнинг номи ва ҳоказолар. Керак бўлганда эса бу касаллик тарихини даволовчи врачга тўғридан-тўғри электрон почта орқали жўнатиш мумкин.

“Fever Scout”нинг асосий функцияларидан бири эслатмалар ва овозли сигналларни жўнатиш имкониятидир. Кечаси дастур боланинг ҳарорати кўтарилса у “будильник” сифатида ишлаб ота-оналарни уйғотади. Кундуз куни эса, маълумотларни ота-онанинг смартфонига йўллаб, уларни тезроқ уйга қайтишга чорлайди. Бунинг устига қурилма чиройли ва ёқимли дизайнга эга бўлиб, тиббий буюмни умуман эслатмайди ва кайфиятни кўтариб туради.

Г.ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  БАРВАҚТ ТАШХИС САРАТОН ХАСТАЛИКЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: