МУҚАДДАС ОШЁН – МУСТАҲКАМ ҚЎРҒОН

Оила – жамиятнинг бош негизидир. У қанчалик мустаҳкам, осойишта бўлса, жамият шунча тараққий этади. Муболағасиз айтиш мумкинки, оила фаровонлиги – юрт фаровонлиги асосидир.

Тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, меҳнатсеварлик каби чин инсоний фазилатлар, энг аввало оилада шаклланган.

Оила ҳақида сўз юритар эканмиз, кўз ўнгимизда Она сиймоси гавдаланади. Муқаддас гўшанинг мустаҳкамлгини таъминловчи биринчи омил – Она, унинг оқилалиги, меҳру муруввати, садоқати ва фаросатлилигидир.

Истиқлол йилларида ҳукуматимиз томонидан оилага алоҳида эътибор қаратилиб, “Оила”, “Она ва бола”, “Соғлом авлод”, “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Баркамол авлод” йиллари эълон қилинди. Ўтаётган йилнинг мамлакатимизда “Мустаҳкам оила йили” дея номланиши, юртимизда оила институтини янада ривожлантириш, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, маҳалланинг мавқеини мустаҳкамлаш имконини берди.

Маълумки, мамалакатимизда аёллар ҳуқуқи давлатимиз томонидан қонун асосида тўла-тўкис ҳимоя қилинади. Юртимизда она ва бола саломатлигини тиклаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Барча ижтимоий-сиёсий соҳаларда уларнинг фаол иштироки юртимиз тараққиётида муҳим ўрин тутмоқда.

Хуллас, Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб вояга етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир.

Лазиза СОБИРХОНОВА,

Тошкент Ислом университети III босқич талабаси

Яна ўқинг:  ЭР ВА ХОТИННИНГ УМУМИЙ МУЛКЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: