Диққат, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”!

“Ҳурматли, ҳамюртлар! Маълумки, қиш фасли бошқа даврларга нисбатан фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжларини бир мунча ортиб бориши билан ёнғин хавфини ҳам кескин ортиб кетишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 ноябрь кунидаги 309-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар республика миқёсида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади. Қарорда кўрсатилганидек ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – “иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолатга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш” – деб белгиланган.

Азиз ватандошлар! Сизлардан ушбу тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраган ҳолда таъкидлаймизки, бу даврларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиб, Сиз нафақат ойлик тадбирнинг фаол иштирокчисига айланасиз, балки бу билан давлат ва ўз шахсий мулкингизни, уй-жойингизни ёнғиндан асраган, шунингдек, яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирларининг ўтказилишида фаол иштирок этган ташаббус­кор юртдошларимизга олдиндан самимий миннатдорчилик билдиради.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси

Яна ўқинг:  Жорий йилда тиббиёт коллежларига ўқувчи қабул қилиш 7 мингга қисқартирилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: