МАКАРОНЛИ “АНТИҚА ЧУЧВАРА”
Зарур маҳсулотлар: 500 гр. чиғаноқ шаклидаги макарон, 450 гр. қийма, таъбга кўра туз, мурч. Қайласи учун: 1 стакан қатиқ, 2 бўлак саримсоқпиёз, 150 гр. сарёғ, 4 қошиқ томат, 1 чой қошиқда қуруқ ялпиз.
Тайёрланиши: пиёзни майда тўғраб, туз, мурч ва бироз сув қўшиб қиймага солиб яхшилаб аралаштирамиз. Тайёр қийма билан макаронларнинг ичини тўлдириб чиқамиз. Кейин уларни қайнаб турган тузли сувда 10-12 дақиқа давомида пиширамиз. Макарон пишгунча товада ўртача оловда сариёғни эритамиз. Сўнгра эриган сарёғга томатни қўшиб озгина қовурамиз. Майда тўғралган саримсоқпиёзни қатиққа солиб, уни яхшилаб аралаштирамиз.
Пишган макаронларни сувдан олиб устидан қатиқ қуйиб, сўнгра тайёр қайлани қуямиз. Таомни дастурхонга тортишдан олдин қуриган ялпизни ювиб унинг устига сепамиз.
БЕГОЙИМ тайёрлади