Спорт саломатликни мустаҳкамлайди

Миллат келажаги, унинг эртаси, шубҳасиз, ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишига боғлиқ. Зеро, маънан ва жисмонан баркамол фарзандларгина юрт келажагини бунёд эта олади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб ҳукуматимиз томонидан спортга, айниқса, болалар спортига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар ўртасида соғлом тумуш тарзини қарор топтириш, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш мақсадида барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Биргина уч босқичли спорт ўйинлари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада баҳсларини олайлик. Ўтган йиллар мобайнида ушбу спорт мусобақалари мактаб, коллеж ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари учун ўз иқтидорини намоён этиш, йирик халқаро мусобақалар олдидан катта спорт ҳавосидан тўйиб нафас олиш имконини бермоқда.

Ўтган йиллар мобайнида “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ҳам ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатиш йўлида кўплаб самарали лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири “Нафосат олами” шиори остида ўтказилаётган “Соғлом авлод учун” кубоги Республика спорт фестивалидир.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур спорт фестивали ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда. Учинчи бор ўтказилган бу галги беллашувларда 1998-2006 йилларда туғилган жами 300 нафардан ортиқ ўсмир болалар ва қизлар спортнинг сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш, спорт рақси ва гимнастрада турлари бўйича ўзаро баҳс олиб борди.

– Спорт – саломатлик гарови. У ёш авлодни жисмонан бақувват ва соғлом бўлиб улғайишини таъминлайди, – дейди Яккасарой тумани 144-мактабнинг “Ниҳол” тўгараги раҳбари Дилноза Маҳмудова.

Фестивалнинг “Спорт рақси” беллашувларида Ли Дмитрий, Полина Соменок, Миролим Обидов, Милана Карабаева, Андрей Кузнецов ва Мина Ли биринчи ўринни қўлга киритди. Гимнастрада баҳсларида эса пойтахтнинг “Дўстлик” жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Ғолиблар ҳомийларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фарҳод ТОЛИПОВ,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  Тўрақўрғонда яна бир маърифат маскани бунёд этилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: