ШИФОКОРЛАР УЧУН МАХСУС СОАТ

Шифокорлар учун махсус “Apple watch” соати яратилди. Соат “Airstrip” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ушбу қурилма бемор ҳолати ҳақида шифокорга тезлик билан хабар қилувчи мобил платформалар устида иш олиб боради.

Мазкур соат экрани юзасида қабул қилинадиган беморлар рўйхати келтирилган. Шу биргина экраннинг ўзида беморнинг исми, унга қўйилган ташхис ва шифокорнинг қабул қилиш вақти ҳақида маълумот жамланган бўлади. Бундан ташқари ҳамшира беморнинг ҳолати, ҳаёт кўрсаткичлари ҳақида унинг исмини кўрсатган ҳолда шифокорга маълумот тақдим этиши мумкин.

Агар шифокор беморнинг томир уриши (пульси), қон босими, тана ҳарорати ёки таҳлил натижалари ҳақида доимий равишда хабардор бўлиб туришни истаса, бу маълумотлар махсус қурилмага лаборатория орқали тўғридан-тўғри етказилиб турилади. Шифокор сир сақлаши лозим бўлган тиббий маълумотларга рухсат этилган махсус тизим орқалигина кириши мумкин.

Соатнинг ўзига хос яна бир вазифаси унда бемор қабул қилаётган дори-дармонлар, даво муолажалари ва шикоятлар ҳам ўрин олган.

Мақсуда НОДИРОВА

Яна ўқинг:  Гўдакларда аллергия аломати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: