ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗНИНГ ЙИРИК ҒАЛАБАСИ

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш мусобақалари иккинчи босқичи тўртинчи турида Филиппин терма жамоасини 5: 1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жаҳон чемпионатининг Осиё қитъаси саралаш мусобақалари иккинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси “Н” гуруҳида уч очко билан учинчи ўринда бораётганди. Филиппин терма жамоаси ҳисобида эса олти очко бор эди.

Ўйин бошланишидан ҳужумга эътибор қаратган терма жамоамиз аъзолари биринчи дақиқада жамоа сардори Одил Аҳмедовнинг кучли зарбаси эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Шундан сўнг, тезкор голдан руҳланган вакилларимиз кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлашди. Сардор Рашидов ва Игорь Сергеевнинг голлари жамоамизнинг йирик – 5: 1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа терма жамоамиз олти очко билан гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди. Футболчиларимиз навбатдаги турда 8 октябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Яна ўқинг:  9 ойда никоҳни бекор қилиш бўйича 6 минг 347 мурожаат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: