БОЛАЛИКНИНГ БЕҒУБОР РАНГЛАРИ

Ёшлар ижод саройида “Тошкент қувончлари” IV Халқаро болалар расмлари биенналеси якунланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур халқаро кўргазма ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбирга турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, ўқитувчилар, мусаввирлар, болалар таклиф этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида бунёд этилаётган болалар мусиқа ва санъат мактаблари, “Баркамол авлод”, бадиий ижодиёт марказлари ўғил-қизларнинг эстетик дидини тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш ва истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёш мўйқалам соҳиблари маҳоратини ошириш, ижод намуналарини моҳир рассомлар, санъатшунослар назаридан ўтказиш ва жамоатчиликка таништиришга оид кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Камалак жилоси”, “Мафтункор ранглар дунёси”, “Ўзбекистон — жаҳон болалари нигоҳида” каби анъанавий кўргазмалар, тасвирий санъат ҳафталиклари, ижодий кўрик-танловлар, маҳорат сабоқлари шулар жумласидандир.

Жорий йилнинг 10-15 декабрь кунлари Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган “Тошкент қувончлари” IV Халқаро болалар расмлари биенналесидан кўзланган асосий мақсад турли мамлакатлар болаларининг Ўзбекистон, халқимизнинг ибратли анъана ва қадриятлари, бугунги ҳаёти ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш, болалар ижодиётини ривожлантириш, тасвирий санъатга қизиқувчи ўқувчи-ёшларнинг ижодий маҳоратини юксалтиришдан иборат эди.

Халқаро кўргазмада ўзбекистонлик болалар билан бирга АҚШ, Австрия, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбойжон, Франция, Сингапур, Италия, Исроил, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Россия, Руминия сингари ўттизга яқин мамлакатдан 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган мусаввирларнинг икки мингдан ортиқ ижодий иши намойиш этилди. Расмлар “Болалик дунёси”, “Менинг Ватаним”, “Мен яшаётган дунё”, “Менинг орзуим”, “Мен билган Ўзбекистон” сингари мавзулар бўйича томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Уларда болаларнинг Ўзбекистон, оила, табиат, тинчлик, дўстлик, аҳиллик, меҳр-мурувват ҳақидаги тассаввурлари содда ва самимий, болаларга хос беғубор ва ёрқин тарзда акс эттирилган.

“Тошкент қувончлари” IV Халқаро болалар биенналеси бош соврини “Болалик қувончлари”, “Сайрда” расмлари учун Тошкентдаги республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 1-синф ўқувчиси Мерием Алиевага берилди.

Яна ўқинг:  Ёш шахматчиларимизнинг ғалабалари

Халқаро кўргазманинг барча ғолиб ва совриндорларига медаллар, диплом ва совғалар топширилди.

Назокат УСМОНОВА,

ЎзА мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: