ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

Мамлакатимизда навқирон авлод саломатлигини таъминлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун кенг имконият ва қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларининг бўш вақтини мазмунли ўтказишда фонд томонидан ташкил қилинган “Ёз ўтмоқда соз” акциясининг алоҳида ўрни бор.

24 июль куни мазкур акция доирасида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги “Меҳрибонлик” уйларининг тарбияланувчиларидан иборат гуруҳлар ёзги таътилни табиат қўйнида ўтказиш мақсадида Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳига жўнаб кетди.

Ушбу масканда болаларнинг вақтларини самарали ўтказиш мақсадида ташкил этиладиган спорт мусобақалари, фан, рақс, рассомлик, моҳир қўллар тўгараклари уларнинг билимини ошириш ва қизиқиши бўйича ҳунар ўрганишида кенг имкониятлар яратмоқда. Ўғил-қизлар учун уюштирилаётган табиат қўйнига саёҳатлар давомида улар ўсимлик ва ҳайвонот олами, табиат ҳодисаларига оид кўплаб маълумотларга эга бўлишади. Болалар экология, атроф-муҳитни асраш лозимлиги борасидаги билимларини мустаҳкамлашади.

Шу билан бир қаторда муассасанинг бой китоб фондига эга бўлган ахборот-ресурс маркази ҳам болажонлар ихтиёрида.

Н.НОРБОБОЕВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Гимнастикачиларимиз ғалабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: