МАҲОРАТЛИ ЖАРРОҲЛАР

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли жабҳаларда бўлганидек тиббиёт соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шифокорлар нафақат аҳоли саломатлигини асраш, балки фуқароларнинг тиббий саводхонлигини оширишда ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келишмоқда.

Юртимизда ўз соҳасининг билимдон, зукко ва тажрибали мутахассислари кўплаб топилади. Ана шундай касбига содиқ, маҳоратли, қўли енгил шифокорлардан бир гуруҳи Бухоро шаҳри Марказий шифохонасида фаолият юритади. Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилояти филиалига қарашли 2-жарроҳлик бўлими бошлиғи Лазизбек Нажмиддинов ҳам узоқ йиллардан бери беморлар дардига малҳам бўлмоқда.

– Лазизбек хушмуомила, бемор қалбига меҳр билан йўл топа оладиган шифокор. Инсоннинг эртанги кунга ишончини ошириб, хаста кишининг оёққа туриб кетишига умид бағишлайди. Шифокор нафақат ўз соҳасининг билимдони, балки инсон руҳиятини чуқур тушунадиган, беморнинг кўнглига яқин дардкаш ва меҳрибон бўлсагина у одамлар қалбидан жой олади. Шундай мутахассисларга беморлар ўз ҳаётларини ишониб топширадилар – дейди шифокор қабулидаги фуқаро Манзура Акрамова.

Жамоа етакчиси ўз инсоний фазилатлари билан ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқда, десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, Бухоро Марказий шифохонасида тажрибали, олий тоифали жарроҳ Зоир Бафоев, олий тоифали шифокорлар Замира Ибрагимова, Шаҳноза Насуллаева каби малакали мутахассислар жонфидолик билан беморлар бошида парвона бўлишмоқда. Улар инсон саломатлигини асрашда жонбозлик кўрсатиб, элнинг дуосини олишмоқда. Зеро, “Ёмғир билан ер кўкаради, дуо билан эл кўкарар” деган мақол бежизга айтилмаган.

Ҳаким ЮЛДАШЕВ,

Бухоро вилояти

Яна ўқинг:  Тенглар ичра нуфузи тенг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: