Kulgu-shifo (2015-28)
– Тўйдан олдин қанақа ваъдалар берган эдингиз? – деб нозланиб сўради хотин.
Эр ўйлаб ҳам ўтирмай, дадил жавоб қайтарди:
– Ваъдаларим эсимда: осмондаги юлдузларни олиб бераман, ойни, ҳатто, қуёшни ҳам олиб кафтингга тутқазаман, деганман. Лекин ҳар бир тўйда янги кўйлак олиб бераман, демаганман.
***
– Дўхтир, менга қўйган тишингиз тинмай оғрияпти.
– Жуда яхши-да! Бу – мен қўйган тишнинг ҳақиқий тишдан ҳеч қандай фарқи йўқлигини билдиради.
***
Тиббиёт институтида талаба имтиҳон топширяпти.
– Айтинг-чи, инсонда энг охири қандай тиш пайдо бўлади?
– Ясама тиш!…